Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга биноан ақиданинг далили қатъий, яъни Қуръон ёки мутавотир ҳадис бўлиши керак. Албатта, Қуръон ёки мутавотир ҳадисдаги далилнинг далолати қатъий бўлсагина уни олиш вожиб, бўйин товлаган киши кофир бўлади. Аммо далили оҳод хабар бўлса, уни олиш вожиб эмас ва уни инкор этган киши кофир ҳисобланмайди. Чунки ҳадис, гарчи саҳиҳ бўлса-да, оҳод йўли билан келтирилса, унинг ҳадислигига, яъни Расулуллоҳ с.а.в. айтганларига ишониш вожиб эмас. Бу жиҳатдан Қуръон ҳам худди шунга ўхшайди. Қуръон бизга тавотур йўли билан етказилган. Шунинг учун унга эътиқод қилиш вожиб ва уни рад этган киши кофир бўлади. Аммо Қуръондан деб оҳод хабар йўли билан мана бу оят ривоят қилинган:


الشيخ والشيخة اذا زنيا فارجموهما البتة نكالا من الله والله عزيز حكيم


Бу оят оҳод йўли билан ривоят қилинганлиги учун Қуръондан деб ҳисобланмайди, гарчи бу Қуръондан дейилган бўлса ҳам, унга эътиқод қилиш вожиб эмас. Чунки у оҳод йўли билан ривоят қилинганлиги уни Қуръондан эканлигини инкор этади. Оҳод хабар ҳам, гарчи «бу ҳадис» деб ривоят қилинса-да, шунга ўхшайди. Чунки унинг ривояти оҳод йўли билан эканлиги уни ҳадис деб ҳисоблашни ва унга эътиқод қилиш вожиблигини нафий қилади.

 

133-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260